Самарқанд шаҳрида чет эллик сайёҳларга нисбатан қонунчиликка зид ҳаракат қилган барча ходимлар жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.
Мулозимга кўра, шу йилнинг 20 майидан 21 майига ўтар кечаси Самарқанд шаҳрида тунги хизматга жалб этилган шаҳар ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари Мирзо Улуғбек кўчасида қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга меҳмонга келган сайёҳларни шахсини текшириш жараёнида қўпол муносабатда бўлиб, хизмат вазифасини...