Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов Ўзбекистон давлат сатира театри директори этиб тайинланди.
Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, янги директорни театр жамоасига 19 октябрь куни маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов таништирган.
Кино ва театр актёри Фотиҳ Жалолов 1984 йилда Тошкент театр ва рассомлик институтинининг актёрлик факультетини тамомлаган.
Вазирлик қайдича, ўз меҳнат фаолиятини 1986 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институти...