Ўзбекистонда 200 дан ортиқ афғонистонлик на ортга қайтиш, на Ўзбекистонда қолиш ва на учинчи давлатга чиқишни билолмай, аросатда қолмоқда.
Термиздаги афғонлар жамоаси оқсоқоли Муҳаммадқосим Низомийнинг айтишича, бу афғонлар орасида куч ишлатар тизимлар, суд ва прокуратура органларида ишлаган таниқли шахсиятлар бор.
Уларнинг барчаси мамлакатга қисқа муддатли виза билан кирган ва Сурхондарё вилоят ҳокимлиги аралашуви билан 48 афғонистонликнинг виза муддати 3 йилга узайтириб берилган.
Тошкентда қолаётган афғонистонликларга кўра...