Баку суди Россия фуқароси Эдуард Дубаковни 10 йилга озодликдан маҳрум этди. Суд ҳукмида қайд этилишича, Дубаков Тоғли Қорабоғда Арманистон армияси ўтказган ҳарбий машғулотларда ёлланма аскар сифатида иштирок этган. Суд уни арманларни террорчиликка ўргатганликда, жиноий тил бириктиришда ва Озарбайжон ҳудудини ноқонуний кесиб ўтишда айбдор деб топди.
Айблов хулосасида таъкидланишича, Дубаков Тоғли Қорабоғнинг Келбажар туманида ўтказилган ҳарбий машғулотларда Арманистон томонида бўлган VOMA жангари ташкилоти таркибида иштирок этган.