Бугун 21 январь куни ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида "жиҳодчилар" экстремистик оқимининг яширин гуруҳини қўлга олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур гуруҳнинг 2 нафар етакчиси Россияда мавсумий ишлаши давомида радикал гуруҳлар таъсирига тушиб қолади ва яшаш жойига қайтиб келганларидан сўнг аҳоли орасида ўзларининг бузғунчи ғояларини тарғиб қилади.
Улар ижтимоий тармоқлар...