Дональд Трамп Жо Байден инаугурациясидан бир кун олдин Ўзбекистонда хизмат ўтаган америкалик ҳарбийлар учун қўшимча имтиёзлар жорий этилишини таклиф қилувчи фармонни имзолади. Фармон матни Оқ уй сайтида чоп этилган.
Ҳужжатга мувофиқ, “Қарши-Хонобод” базасида 2001 йил 1 октябридан 2005 йил 31 декабригача хизмат ўтаган ҳарбийларни фаол жанговар ҳаракатлар фахрийлари ўлароқ тан олиш масаласини кўриб чиқиш режаланмоқда.
Фармонда АҚШ ҳарбийлари соғлиғига таъсир этиши мумкин бўлган омиллар юзасидан...