Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи вояга етмаган қиз отаси томонидан зўрлаб келинганига оид иддао бўйича туман ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Телеграмдаги ўз канали орқали маълум қилди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда хўжаободлик қиз 9-синфда ўқиётган пайтда 43 ёшли отаси томонидан зўрланганини иддао қилган видео тарқалган. Қиз бу ҳақда қариндошлари...