Ўзбекистонда совуқ тушиши билан бошланган ижтимоий инқироз нафақат энергетика тизими, балки мамлакатдаги сўз ва матбуот эркинлиги учун ҳам жиддий синовга айланмоқда.
25-26 ноябрь кунлари жамоатчилик Ўзбекистондаги етакчи интернет нашрларининг Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан очиқ зиддиятига гувоҳ бўлди.
Аввалига Кун.уз¸сўнгра Газета¸ Дарë ва Подробно. уз нашрлари АОКА раҳбари Асаджон Ходжаев юборган “Огоҳлантириш хати” нусҳасини чоп этибгина...