Бугун, 27 ноябрь куни АОКАда "Ўзтрансгаз"АЖ Ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда компаниянинг аҳолига мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Мурожаатда қайд этилишича, смарт дастурлар орқали баъзи абонентларнинг бир ойда 7 минг куб метргача газ истеъмол қилиши аниқланяпти. Ваҳоланки, ушбу уйларни газлаштириш техник лойиҳаларига кўра, бу кўрсаткич 1000 метр кубдан ошмаслиги керак.
Истеъмолчилар томонидан табиий газнинг ортиқча истеъмол қилиниши билан боғлиқ шу каби айрим ҳолатлар қўшни хонадон...