Умумтаълим мактабларининг синф хоналарида ҳарорат 18-20, спорт заллари ва устахоналарда 17-20, мактабгача тарбия муассасалари ва мактаб-интернатлар ётоқхоналарида эса 20-24 даража бўлиши керак. Мамлакат бош санитария врачи тасдиқлаган бу меъёр Озодлик боғланган баъзи мактабларда сақланаётгани маълум бўлди, бироқ мамлакатдаги умумий вазият яхши эмаслигини Энергетика вазирлиги тан олди.
Баъзи касалхоналар ходимларининг Озодликка айтишича, улар "ўзлари ҳам, касаллар ҳам совқотмаяпти", бироқ Озодликка...