Кеча ижтимоий тармоқларда кескин норозиликларга сабаб бўлган ҳолат юзасидан Бахмал тумани ҳокимлиги изоҳ берди.
Ҳолат 20 ноябрь куни Бахмал туманида Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросимида юз берган.
Туман Ахборот кутубхона маркази томонидан ташкил этилган очилиш маросимига туман ҳокими иштирокчи сифатида таклиф этилган.
Туман ҳокими ташкилотчиларнинг ёш болаларни совуқ кунда юпун кийинтирганлигини ташриф буюрганидан кейин гувоҳи бўлган. Очилиш маросими ташқарида тахминан 5-6 дақиқа давом этган.