Фото: REUTERS/Wolfgang Rattay Немис олимлари хулосасига кўра, коронавирусни аниқлаш учун оммавий тарзда тест қилинса ва касаллар карантинга олинса, мамлакат аҳолисининг 1 миллиони хасталаниши, 12 мингга яқини вафот этиши мумкин. Бу чоралар амалга оширилмаса, вафот этганлар сони 1 миллиондан ошади. Der Spiegel журнали, Süddeutsche Zeitung газетаси, шунингдек, NDR ва WDR телеканаллари хабарига кўра, Германия Ички ишлар вазирлиги «Қандай қилиб COVID-19 тарқалишининг олдини олиш мумкин?» деган номдаги махфий ҳужжатни тайёрлаган.