Россиянинг Сочи шаҳрида ММА Fight Nights Global 95 турнир бўлиб ўтди.
Унда асосий беллашувлардан бири мезбон UFC’нинг собиқ вакили Али Багаутинов ҳамда қозоғистонлик Жалгас Жумагулов ўртасида ўтказилди.
Беллашувда ҳакамлар қарорига кўра, Жумагуловнинг қўли баланд келди ва у фаолиятидаги 13 ғалабасини қўлга киритди. Жангдан сўнг эса иккала томон вакиллари ўртасида низо келиб чиқди ҳамда оқибатда жанжал юзага келди.
Кейинчалик ушбу нохуш вазият бартараф этилди.