Хорижий интернет нашрлари орқали "Интеграл инвест" раҳбари ҳисобланган тадбиркор Жаҳонгир Умаров наркотик моддаларни ноқонуний сақлашда айбланиб Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олингани ва унинг қийноқларга солингани хабар қилинган эди.
1500 нафар ишчи фаолият олиб борадиган корхонасининг офисида қўлга олинган тадбиркорнинг хотинига кўра, унинг ёнига 0.9 грамм опий атайлаб ИИББ ходимлари томонидан солиб қўйилган. Нигора Умаровага кўра, унинг эри наркотик моддалар билан умуман қизиқмаган.