ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ. "Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани боғча мудиралари номидан ёзмоқдамиз. Туман мактабгача таълим бўлими раҳбарининг "шарофати" билан боғчалардаги болалар оч қолмоқда. Бир неча ойдан бери боғчаларга мева-чева, 15 кундан бери эса сут маҳсулотлари берилгани йўқ. Боғчалар захира эвазига овқат пишириб келмоқда. Таъминотчиларга уч ойдан буён олинган маҳсулот пули ўтказиб берилмаяпти.
Туман мактабгача таълим бўлими раҳбари бўлган аёл 2018 йил май ойида республика ишчи гуруҳининг ўрганишларидан кейин ўз лавозимидан озод этилган эди.