“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти ва Тожикистон мустақил ОАВлари миллий ассоциацияси журналист Ҳайрулло Мирсаидов 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганини қоралади ҳамда расмий Душанбени журналистни зудликда озод этишга чақирди.
Бу икки ташкилотнинг 16 июлда билдиришича, Ҳайрулло Мирзаидовга нисбатан олға сурилган молиявий қаллобликлар тўғрисидаги айбловлар сохаталаштирилганига ишонилади.
11 июль куни Хўжанд шаҳри суди Мирсаидовни давлат маблағларини ўзлаштириш ва суиистеъмол қилишда...