Наманган вилояти бирламчи тиббий-санитария хизмати бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида вилоятнинг Косонсой туманида ўз вазифасига юзаки ёндашиб, бугуннинг талаби ва аҳоли эҳтиёжларини ҳис қилмай ишлаётган тиббиёт ходимлари ҳам борлиги маълум бўлди.
Шу муносабат билан, Косонсой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Холдоров ва бошлиқ ўринбосари Р.Абдуллаев, туман кўп тармоқли марказий поликлиника мудири М.Каримовалар давлатимиз раҳбари ва ҳукуматнинг, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий...