18 январь куни Қозоғистонда автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик орасида яқин қариндошлар ҳам бўлган эди.
Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Шоҳидон қишлоғидан бўлган амакиваччалар 19 ёшли Муҳаммадамин Ҳусниддинов ва 20 ёшли Шоҳрух Зокиров ҳам ҳодиса оқибатида қурбон бўлди.
«Ота, мен ҳам ишлаб келсам. Дўст-биродарларим ҳам ишлаб келяпти. Мен ҳам борсам», деб мендан сўраганди. «Хўп» дедим. Ўзининг соғ-саломат бориб қайтиб келишини ва ўша ерда дўстлари қатори қўлдан келганча ишлашини...