Меркель қарийб 16 йил давомида ўз мамлакати ҳукуматига раҳбарлик қилиб, Германия ва Евроиттифоқни иттифоқ конституцияси қабул қилиниши, Грециядаги инқироз, миграция инқирози, брексит, Трампнинг президентлиги ва ниҳоят пандемиядан олиб ўтди.
У дарҳол кетмайди: янги ҳукумат шакллантирилишига ойлар кетиши мумкин. Аммо анъанага кўра янгиларга мерос бўлиб қолмаслиги учун истеъфога кетадиган кабинет ҳеч қандай стратегик қарор қабул қилмайди.
Дунёдаги етакчи нашрлар Меркелни дунёдаги энг таъсирли аёл деб аташди...