Эрон вазири кескин баёнот берди: терма жамоа ЖЧ-2026да қатнашмайдими?
Эрон спорт вазири Аҳмад Дунёмали мамлакат миллий терма жамоасининг 2026 йил АҚШда ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашиши борасида қаттиқ позиция билдирди. Унинг айтишича, сўнгги сиёсий воқеалар, йўқотишлар ва умумий вазият фонида терманинг турнирга бориши амалда имконсиз кўринаяпти.
Вазир баёнотида жуда оғир руҳий фон сезилади. У “бизга саккиз ёки тўққиз ой ичида иккита уруш тиқиштирилди” деган мазмунда гапириб, бундай вазиятда спорт ҳақида ўйлаш ҳам қийин эканини таъкидлаган. Шунингдек...