Пенсия ва тураржой хизматлари энди аризасиз тартибда берилади
Ўзбекистонда давлат хизматларини “одам югурмасин, тизим ўзи ишласин” деган тамойил асосида соддалаштириш яна бир босқичга чиқяпти. Энди пенсия ёшига етган фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги маблағлари ҳам мурожаатсиз — проактив тарзда тўлаб берилиши режалаштирилмоқда. Бу янгилик президент фармони билан тасдиқланган 2026 йилги давлат дастурида қайд этилган.
Яъни, фуқаро “ҳужжат йиғиб, навбатда туриб” юрмайди: ваколатли орган ташаббус кўрсатади ва ҳисобварақдаги...