Трамп Вашингтондаги уйсизлар ва жиноятчиларга қарши қатъий чоралар ваъда қилди
АҚШ президенти Доналд Трамп пойтахт Вашингтонда хавфсизликни кучайтириш ва шаҳар қиёфасини тубдан ўзгартириш ниятида эканини маълум қилди. Унинг айтишича, уйсиз шахслар шошилинч равишда пойтахт ҳудудидан чиқарилади ва улар учун шаҳардан анча узоқда жойлашган махсус турар-жойлар ажратилади.
“Мен пойтахтимизни тарихдаги энг хавфсиз ва энг гўзал шаҳарга айлантирмоқчиман. Уйсизлар дарҳол бу ердан чиқиб кетиши шарт. Биз сизларга пойтахтдан анча узоқда яшашингиз учун қулай жой берамиз. Жиноятчилар кетмаса ҳам бўлади ...