Польшада ўтказилаётган “World Boxing Cup” — Жаҳон бокс кубоги мусобақасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда. Бугун ҳал қилувчи — финал босқичи жанглари бўлиб ўтмоқда.
-85 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Акмалжон Исроилов ўзбек бокс мактабининг кучини яна бир бор намоён этди. Финалда у мезбонлар — Польша шарафини ҳимоя қилган Якуб Страсзевскига қарши жанг қилди.
Жанг юқори темпда ва қаттиқ курашлар билан ўтди. Биринчи раунддаёқ боксчимиз рақибга босим ўрнатди...