Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
– Инсульт – бу бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши ҳисобланиб, қон томирларининг сиқилиб қолиши, ёрилиши ёки бекилиб қолиши натижасида пайдо бўлади.
– Тезда кўрсатилмаган тиббий ёрдам оқибатида инсульт – фалажлик, нутқ бузилиши, кўриш ўткирлиги пасайиши, хотира пасайиши, мувозанатни сақлай олмаслик, сийдик ва нажас тута олмаслик каби нохуш ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.
– Статистика маълумотларига қараганда, ҳар йили дунёда 5 миллионга...