Шифокор Шерали Суннатуллаев:
– Диеффенбахиа чиройли, оддий ва жуда тез ўсади. Бироқ бу ўсимлик болалар, шунингдек, ҳайвонлар бўлган хонада сақланмаслиги керак.
– Гап шундаки, диеффенбахиа заҳарли ҳисобланади. Гулнинг барглари ва поясида мавжуд бўлган шарбат кальций оксалатлари, алкалоидлар ва цианид бирикмаларини ўз ичига олади. Ушбу моддалар терига тегса, кучли куйишга олиб келиши мумкин. Агар шарбат ошқозонга кирса, ҳалқум ва тилнинг шишиши, хира кўриш, юрак ишидаги узилишлар ва анафилактик шок пайдо бўлиши мумкин.