Юқори Чирчиқ тумани «Файзобод» маҳалласида яшовчи фуқаронинг ҳовлисидан 5 бош қўйлар номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди. Мазкур ҳолат шу вақтнинг ўзида ИИБ назоратига олиниб, суриштирув ишларига киришилган.
Орадан 4 кун ўтиб, ушбу маҳалланинг «Қайтмас» кўчасида яшовчи яна бир фуқаро хонадонидан ҳам юқоридаги каби 4 бош қўйлар ва 2 бош бузоқ ўғирлангани ҳақида тезкор хабар олинган.
Ҳудудда ўтказилган ўрганишлар ва тезкор суриштирув тадбирлари давомида ушбу икки жиноятни...