Ҳиндистон компаниялари Россия нефти учун БАА миллий валютаси – дирҳамда тўлашга ўтди, деб хабар бермоқда Reuters.
Тўлов ҳужжатларига кўра, Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари Россиядан энергия етказиб беришнинг муҳим қисмини дирҳамларда тўлашни бошлаган. Бу уларга Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини бузиш хавфини зарарсизлантириш имконини беради.