Боби исмли ит дунёдаги энг кекса ит сифатида тан олинди. Бундан ташқари, у итлар орасида максимал ёш бўйича жаҳон рекордини янгилади. У ҳозирда 30 ёшда. Шу боис у Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди, хабар бермоқда mir24.tv.
Боби 1992 йил 11 майда туғилган. 2023 йил 3 февралда у 30 ёшу 268 кунлик бўлди. У бутун умри давомида Коста оиласи билан Лейрия шаҳридаги Конкейрос қишлоғида яшайди.
Итнинг эгаси Бобининг узоқ умр кўришининг сабабларидан бири унинг шаҳардан узоқда – тинч ва осойишта муҳитда яшаши билан боғлиқ...