"Насаф" – "Андижон": Қаршида кутилган тўқнашув олдидан сўнгги вазият
Бугун футбол ихлосмандлари учун яна бир қизиқарли кеча. Суперлиганинг 17-тури доирасида Қарши шаҳрида жуда ҳам долзарб ва аҳамиятли баҳс — “Насаф” ҳамда “Андижон” жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтади. Учрашув Қаршидаги “Марказий” стадионида соат 20:00 да старт олади.
Мухлислар кутган ўйин арафасида жамоалар таркибларида қандай ўзгаришлар борлиги катта қизиқиш уйғотмоқда. Бизга етиб келган маълумотларга кўра, “Насаф” сафида бугунги баҳсда фақат битта легионер — албаниялик марказий ярим ҳимоячи Аденис Шала иштирок этиши мумкин.